Москвада Ғалаба паради ўтказилади

06:39 13 Март 2020 Дунё
451 0

Фото: vm.ru/news

Коронавирус туфайли 9 май кунига режалаштирилган Ғалаба парадини бекор қилиш ёки чеклаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кетмоқда, делегацияларни кутиб олиш, ҳарбий парадга доир ишлар олиб борилмоқда. Парадни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бу жуда йирик масштабли тадбир бўлади.Вазиятни кузатиб борамиз”, — деди Песков.

Песков, шунингдек, Россия учун йирик ва муҳим бўлган тадбирда кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф қилинганини ва уларнинг аксарияти ўз иштирокини тасдиқлаганини хабар қилди.

Маълумот учун, Москвага Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ўз иштирокларини тасдиқлаган эди. Улар орасида КХШТ ва МДҲ давлатлари раҳбарлари, Ҳиндистон, Франция, Чехия, Куба ва бошқа мамлакат президентлари бор. Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп парадга келмаслигини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?