Moodyʼs: Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда

14:16 05 Сентябр 2018 Жамият
529 0

Moodyʼs халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими прогнози бўйича ҳисобот тайёрлади.

Moodyʼs агентлиги қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон банк сектори бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолмоқда:

- Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларининг иқтисодиётларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. 2018-2019 йилларда ҳам давлат харажатлари, инвестиция маблағлари ва Россиядан меҳнат муҳожирларнинг пул ўтказмаларининг тикланиши эвазига ўсиш суръатлари сақланиб қолади;

- Ўзбекистон банк тизими давлат банкларининг ўртача ҳажми ва устунлиги билан тавсифланади;

- Ўзбекистон банк тизимининг долларизация даражаси юқорилигига қарамасдан, асосан валюта хатарлар марказлашган, биринчи навбатда, давлат банкларида мўътадил бўлиб қолади.

- Ўзбекистон банк тизимининг умуман корпоратив секторга, айниқса, давлат корхоналари ва йирик қарз олувчиларга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

- банк активларининг сифати яхши: муаммоли кредитларнинг улуши умуман иқтисодиётнинг ўсиши, инфляция даражасини пасайиши ва кредитлаштиришнинг тез суръатларда ўсиши натижасида сақланиб қолади (2018 йилда 30-40 фоиз);

- соф фоизли маржанинг камайиши ва активларнинг тез ўсиши ҳисобига Ўзбекистон банкларининг даромади ва капиталнинг етарлилиги аста-секинлик билан камайиб боради.

- банк тизимида яхши ликвидлик даражаси сақланиб қолади;

- Ҳукумат давлат банкларини қўллаб-қувватлашни давом этади.

Мазкур ҳисобот Moodyʼs агентлигининг Ўзбекистон банк сектори етакчи таҳлилчиси Петр Паклин томонидан тайёрланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019