Молия вазирлиги тизимида йил бошидан буён 93 нафар раҳбар алмаштирилди

10:22 07 Июнь 2018 Жамият
281 0

Жорий йилда тизимда юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий фикрлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила олиш хислатларига эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар захираси шакллантирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шакллантирилган амалий заҳира таркибидан молия идорларида вакант бўлган раҳбарлик лавозимлари тўлдирилди ва жами 93 нафар раҳбар тайинланди. Тайинланганларнинг 54 нафари молия бўлими мудирлари, 28 нафари ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ва 11 нафари ҳудудий давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқларини ташкил қилди.

Биргина апрель—май ойларида қуйидаги вакант лавозимлар тўлдирилди:

6 нафари вилоят даражасидаги раҳбарлар: Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси, Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бош бошқармаси, Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг ғазначилик ва Хоразм вилоятининг Пенсия жамғармаси бошлиқлари;

22 нафари туман ва шаҳар молия бўлимлари: Фарғона вилоятининг Тошлоқ, Бувайда, Сўх, Ўзбекистон, Учкўприк, Олтиариқ туманлари ва Фарғона шаҳри, Наманган вилоятининг Наманган, Чуст, Чортоқ, Норин туманлари ва Наманган шаҳри, Бухоро вилоятининг Вобкент, Ромитан, Бухоро ва Қоровулбозор, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Паяриқ, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Денов, Навоий вилоятининг Кармана, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманларига мудирлар;

24 нафари туман ва шаҳар ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари: Тошкент вилояти — Қуйичирчиқ, Олмалиқ шаҳри, Жиззах вилояти — Ғаллаорол ва Мирзачўл, Андижон вилояти — Асака, Улуғнор ва Балиқчи, Қорақалпоғистон Республикаси — Тахтакўпир, Хўжайли, Нукус ва Тахиатош, Сирдарё вилояти — Гулистон ва Оқолтин, Хоразм вилояти— Шовот, Хива, Қўшкўпир туманлари, Урганч ва Хива шаҳри, Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Бухоро вилояти — Ромитан, Тошкент шаҳри — Олмазор ва Яккасарой, Наманган вилояти — Чортоқ, Самарқанд вилояти—Иштихон тумани ва Самарқанд шаҳрида тайинланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар