Молия вазирлиги Ўзбекистонда бюджет пулларини ўмарганларни фош қилди

13:39 17 Август 2019 Жамият
506 0

Иллюстратив фото

 Ўзбекистон Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари жорий йил I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет муассасалари томонидан бюджет маблағлари сарфланишида тизимли равишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганини аниқлади.

Жумладан, Жиззах шаҳар 22-сонли умумтаълим мактабида ҳақиқатда ишламайдиган 11 нафар фуқаролар номига ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида 448,2 млн. сўм бюджет маблағлари асоссиз сарфлаб юборилган.

Бўз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида ҳам ҳақиқатда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаш йўли билан 99,3 миллион сўм, Жарқўрғон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 65,3 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Кегейли туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида 54,7 млн. сўм ва Бухоро шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида 31,2 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга иш ҳақи ҳисобланиши натижасида асоссиз сарфлаб юборилган.

Шўрчи туманидаги 10-сон умумтаълим мактабида ходимларининг пластик карточкаларга асоссиз маблағ ўтказиш йўли билан 36,1 млн. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Яшнобод туманидаги Кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида бош ҳисобчи тасдиқланган штатлар жадвалидаги ўзининг ойлик лавозим маошига ортиқча иш ҳақи қўшиб ёзиши натижасида бюджетдан 77,6 млн. сўм асоссиз ортиқча тўлаб юборилган.

Булардан ташқари, Боғдод туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида пудратчи "Фарғона сайқал сервис" хусусий корхонаси томонидан "Обод қишлоқ" дастури доирасида бажарилган таъмирлаш ишлари жойида назорат ўлчовидан ўтказилиб, молиялаштириш учун тақдим этилган ҳисоб фактура маълумотлари билан ҳақиқатда бажарилган ишлар солиштирилганда 129,9 млн. сўмлик бажарилмаган иш ҳажмлари қўшиб ёзилганлиги маълум бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019