Молия вазирлиги: GM Uzbekistan автомобиллари нархини давлат белгиламайди

12:26 31 Июль 2018 Иқтисодиёт
744 1
Фото: GM Uzbekistan

Ижтимоий тармоқларда «General Motors Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобильларнинг нархини ошганлиги муносабати билан боғлиқ турли муҳокамалар муносабати сабаб Молия вазирлиги бу борада баёнот берди.

Молия вазирлиги тарқатган баёнотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2018 йил 1 январдан бошлаб, давлат органлари, ташкилотлари ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг чегараланган нархлари даражасини, уларни тақсимлаш ҳажмлари ва дислокациясини тасдиқлаш бўйича ушбу қарор қоидаларига мос келмайдиган ваколатлари бекор қилингани (Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланадиган ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар ва уларнинг стратегик турлари бундан мустасно) таъкидланади.

«General Motors Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган, нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига киритилмаган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, «General Motors Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга ўрнатиладиган нархлар ҳеч бир давлат органлари, шу жумладан Молия вазирлиги томонидан ҳам тартибга солинмайди», дейилади вазирлик баёнотида.

«General Motors Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга нархлар, ишлаб чиқариш таннархи, рентабельликни таъминлаш ҳамда автомобильларга мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда ўрнатилади.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Ҳасан Ҳайитов (hayitov_76@mail.ru):

Аҳоли даромадидан келиб чиқиб машиналарни нархини ошириш керак. Машиналарни нархини оширгунча уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилса, инвестиция жалб қилинса... Барча эҳтиёт қисмлари импорт қилинади. Эҳтиёт қисмлари ўзимизда ишлар чиқилса, давлат автомобиль сотишдан ҳам кўп даромад кўради. Экспорт ҳажми ошади. Аҳоли иш билан таьминланади. Нархни кескин оширилиши давлат томонидан тартибга солинадику. Таҳлилчилар Ўзбекистонда қанча машина борлиги, уларга канча эҳтиёт қисмлар ишлатиши, ўзимизда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилса, қанча импорт қисқариши ҳисобини таҳлил қилиб берсин. Автосаноатдагилар ўрганиб қилган, янгилик яратиб харажатни қисқартириш ўрнига, нархни ошириш йўли билан харажатларни қоплайди. Орадан яна олти ой утиб яна нархни ошириш, харажатларни қоплаш билан автомобилсозлик ривожланмайди. Ўзимизда чиққан машинани сотиб олиш учун ўқитувчи ва доктор анча йил ишласа иш хақини йиғиб сотиб олиш мумкин...

14:3931.07.2018

Кўп ўқилганлар