Молия вазирлиги 21,7 млрд сўмлик асоссиз харажатларнинг олдини олди

15:06 24 Июль 2018 Иқтисодиёт
211 0
Иллюстратив фото

2018 йил 1-ярим йиллигида Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларда ўтказилган молиявий назорати тадбирларида аниқланган хато ва камчиликлар бюджет интизомини бузиш ҳолатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин камайган. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бюджет интизоми бузилиш ҳолатлари 2018 йил 1-ярим йиллигида 21,7 млрд сўмни ташкил этди (2017 йилнинг мос даврида 48,1 млрд сўмни ташкил этган).

Бюджет интизоми бузилиш ҳолатларини камайиши бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш, бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича профилактика ишларини олиб бориш, масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш ва кам самарали тафтишларни қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасидир.

Хусусан, бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2018 йил учун харажатлар сметасини меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги ва харажат турларини аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлиги юзасидан олиб борилган камерал назорат тадбирлари натижасида харажатлар сметасига асоссиз киритилган 17,5 млрд сўм миқдоридаги харажатларни олди олиниб, бошқа зарур харажатларига йўналтирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар