Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

17:29 12 Сентябр 2018 Жамият
786 0

Дилшод Султонов Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари – Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Султонов бу лавозимга ўтган ойда “Ўзстандарт“ агентлиги Бош директори бўлиб кетган Дилшод Сатторовнинг ўрнига тайинланган. У шу вақтга қадар вазирлик ҳузуридаги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаётган эди.

Бундан ташқари, Молия вазирлигида Мувофиқлаштириш ва ахборот-таҳлил Департаменти ташкил этилиб, департамент бошлиғи лавозимига Миркомил Адилов тайинланган. Вазирлик маълумотида қайд қилинишича, Адилов бунгача Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази директори лавозимида ишлаган.

Миркомил Адиловнинг ўрнига Азамат Фазилов марказ директори этиб тайинланди. У 2017-18 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019