Молия вазири ўринбосари: Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар миқдори кескин оширилди

18:17 05 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
729 0
Дилшод Султонов. Фото: mf.uz

2018 йил якунларига кўра давлат бюджети даромадларининг кутилаётган ижроси 74,5 трлн. сўмни ташкил қилади, тасдиқланган параметрлар 12.3 трлн. сўмга ортиғи билан бажарилади.

Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, шундан, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 трлн. сўмдан ортиқча маблағлар қолдирилиши кутилмоқда. Ҳолбуки, 2017 йилда 960,2 млрд.сўм, 2016 йилда эса атиги 176,8 млрд.сўм ҳудудлар ихтиёрида қолган эди.

“Масалан, Андижон вилоятида 2017 йилда 61,2 млрд.сўм қолдирилган бўлса, 2018 йил якунларига кўра бу кўрсаткич 279,6 млрд.сўмга етади. Шунга ўхшаш, Сирдарё вилоятида 30,0 млрд. сўмдан 171,0 млрд. сўмгача, Хоразм вилоятида 41,3 млрд. сўмдан 195,4 млрд. сўм ошади.

Туман ва шаҳарларни кўрадиган бўлсак, мисол учун Оққўрғон тумани ихтиёрида 2017 йил якунлари бўйича атиги 449 млн. сўм қолдирилган. Тасаввур қилинглар, бу маблағга 3 200 метр кўчани асфальт қилса бўлади холос, ёки 4 дона ичимлик суви насосини ўрнатса бўлади. 2018 йилда эса бу туман ихтиёрида 3,0 млрд. сўм қолади”, - дейди вазир ўринбосари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019