Молия-кредит тизимини мустаҳкамлаш — бугунги куннинг муҳим талаби

09:11 17 Июнь 2020 Иқтисодиёт
329 0

Коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб кенг тарқалиши жаҳон иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсирини кўрсатмоқда. Табиийки, Ўзбекистон ҳам бу синовларни бошидан кечирмоқда. Бундай шароитда молия-кредит муносабатларини янада ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурcлардан оқилона фойдаланиш долзарб масалалардан биридир.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис инcтитути «Молия» кафедраси ташаббуси билан онлайн тарзда ташкил этилган «Молия-кредит тизимини иқтисодиётнинг реал сектори билан ўзаро муносабатларини институционал ривожлантириш» мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференцияда пандемия шароитида мамлакатимиз ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги бугунги вазиятлар муҳокама қилинди.

Марказий Осиё, Россия, Украина, Беларус, Саудия Арабистони каби мамлакатлар олимлари ҳамда халқаро банк-молия ташкилотларининг юздан ортиқ вакиллари жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги жараёнлар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилинди. Жумладан, иқтисодиётнинг реал секторини институционал қўллан-қувватлаш, Ўзбекистон Республикасини 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришга қаратилган «Ҳаракатлар стратегияси»ни ҳозирги глобал пандемиянинг салбий таъсири шароитида амалга оширилиши, хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес субъектлари билан молия-кредит тизими алоқаларини янада такомиллаштириш, турли мулк шаклидаги хўжалик субъектларини давлат молия-кредит механизмлари орқали қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, коронавирус пандемияси шароитида халқаро ташкилотлар ва давлатнинг мақсадли молиявий ресурcлари, кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамларни тўғри ҳисобга олиш ва мониторингини ташкил қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш керакки, конференцияда иштирок этиш учун муаллифлар 300 га яқин маърузлари билан қатнашди. Ушбу илмий аҳамиятга молик бўлган материаллар электрон тўплам шаклда чоп этиладиган бўлди.

Халқаро илмий-амалий конференцияда қилинган тақдимотлар, маърузалардаги илмий асосланган хулоса ва таклифлар умумлаштирилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идораларга юбориш учун қарор қабул қилинди.

Ҳасан МУСАЕВ, иқтисод фанлари доктори,
Баҳодир ҲУСАНОВ, иқтисод фанлари номзоди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?