Молия институтида Малайзия билан ҳамкорликда қўшма факультет очилди

20:44 27 Март 2019 Жамият
757 0

Фото: Молия институти матбуот хизмати.

Кеча Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) ўртасида ташкил этилган “Binary Graduate School” қўшма факультетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Молия институти матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбар-ходимлари, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Малайзиянинг Байнерий университети президенти Тан Сри Дато, профессор Жозеф Адаикалам, университет ректори профессор Сулочана Наир ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гилберт Алвин ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этдилар.

Мазкур қўшма факультетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019