Молдова Президенти ўтирган машина ағдарилиб кетди

11:17 10 Сентябр 2018 Дунё
510 0
Фото: publika.md

9 сентябрь куни Молдова Президенти Игор Додон ўтирган автомобил кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, воқеа пойтахт Кишинёвдан унча узоқ бўлмаган Страшена-Калараш трассасида содир бўлган. Паррандачилик фабрикасига қарашли юк машинаси олдиндагиларни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Лекин олдинга ўтишга ҳам, орқага қайтишга ҳам улгуролмай, Молдова Президентининг икки автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда енгил автомашиналардан бири ағдарилган.

Молдова Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, президент ўша заҳоти шифохонага олиб кетилган. Унда жиддий тан жароҳатлари йўқлиги айтилмоқда.

Баъзи манбаларга кўра, автоҳалокат натижасида Президентнинг онаси ва унинг ўғилларидан бири жароҳатланган. Онанинг жароҳати жиддийроқ бўлиб, унинг бир неча жойлари синган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар