Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутмадингизми?

17:06 11 Октябр 2019 Жамият
215 0

Чилонзор, Бектемир ва Учтепа туманларида солиқ тўловчилар фаоллик кўрсатмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287- моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланади.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида мол-мулк ва ер солиғи тўланиши лозим бўлган 653 мингдан ортиқ объект мавжуд. Уларнинг эгаларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг 20 майига қадар солиқларни тўлаш ҳақидаги маълумотнома юборилган.

Бугунги кунга қадар юртимиз келажаги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаётган фуқаролар томонидан 523 мингдан ортиқ объект учун тўловлар амалга оширилган. Таҳлилларга кўра, пойтахтимизнинг Чилонзор (85 фоиз), Бектемир (82,5 фоиз) ҳамда Учтепа туманлари (82 фоиз) фуқаролари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича пешқадамлик қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида барча туман давлат солиқ инспекцияларида жорий йилнинг 15 октябрига қадар дам олиш кунларисиз ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 га қадар хизмат кўрсатилади. Агарда Сиз солиқ органлари ёки банкларга боришга вақт топа олмаётган бўлсангиз, «CLICK», «PayMe» ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Ҳурматли пойтахтимиз фуқаролари!

Унутманг! Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, пойтахтимиз аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаб, ўз мажбуриятларингизни бажариш билан бирга шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшинг!.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019