Мўйноқдаги кондан газ қазиб олина бошланди

12:06 12 Июль 2019 Иқтисодиёт
421 0

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида очилган “Оралиқ” конидан синов тариқасида дастлабки табиий газ олина бошлади.

Маълумотларга кўра, кунлик ҳажми 700-800 минг кубометр бўлган ушбу нодир бойлик ернинг 3910 метр қаъридан отилиб чиқмоқда.

Устюрт бағридаги “Қусқайир” деб номланган яна бир янги кон 3550 метр чуқурликдан табиий газ бермоқда. Унинг бир кунлик ҳажми 200 минг кубометрни ташкил этади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019