​Мўйноқда янги қурилган стадион фойдаланишга топширилди

17:15 05 Апрель 2019 Спорт
502 0

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Мўйноқ туманида ҳам бўлиб, ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқнинг турмуш даражасини яхшилиш мақсадида кўп қаватли уйлар ҳам ижтимоий объектлар қуриш бўйича бир қанча вазифалар белгилаб берган эди.

Бугунги кунда Мўйноқ туманида «жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш» дастури асосида болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари, спорт иншоотлари, соғликни сақлаш муассасалари, маданий объектларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш, аҳолининг яшаш шароити ва сифатини яхшилаш мақсадида йўл инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тизимини модернизация қилиш, турар жойлар қуриш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг ёрқин бир намунаси сифатида куни кеча Мўйноқда 1000 ўринли янги “Арал” стадиони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Ҳамраев иштирок этдилар. Тадбирдан сўнг маҳаллий спорт ишқибозлари Хўжайли ва Қўнғирот туманлари футбол жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилдилар. Матчга Равшан Эрматов ҳакамлик қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019