Мисрда қозоғистонлик сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

16:24 30 Август 2018 Дунё
1173 0

Кеча Миср пойтахти Қоҳири шаҳрида 22 нафар қозоғистонлик сайёҳни олиб кетаётган автобус йирик ЙТҲга учради. Бу ҳақда Tengrinews.kz агентлиги хабар берди.

Манба хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса Хургада – Қоҳира трассасида рўй берди.

Хабар берилишича, автобус йўлда ағдарилиб кетган. Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас.

Оқибатда икки сайёҳ аввалига яқин орадаги аҳоли яшаш пунктида жойлашган касалхонага, кейинчалик Қозоғистон консуллиги илтимоси билан қўшимча текширувлар ўтказиш учун Хургададаги “Ал-Мисрий” шифохонасига ўтказилган.

Қолган йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар дам олишга қайтишган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019