Мисрда энди коронавирусга қарши кураш учун солиқ тўланади

22:12 23 Май 2020 Дунё
123 0

Фото: islam-today.ru

Энди мисрликлар коронавирусга қарши кураш учун солиқ тўлайди. Миср парламенти коронавирусга қарши курашда солиқ деб номланган қонунни қабул қилди.

Хабар қилинишича, бу иш ҳақининг 1 фоизини ташкил этади ва 1 июлдан бошлаб йил давомида олинади. Нафақа солиғи 0,5 фоизни ташкил этади ва ойига 2000 фунт (126 доллар) ишлайдиганлар солиқдан озод қилинади.

Миср ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, маблағ коронавирусдан зарар кўрган корхоналар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда 15786 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Уларнинг 707 нафари коронавирусдан вафот этган бўлса, 4374 киши касалликни енгган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?