Миср Президенти Тошкентга келди

09:01 05 Сентябр 2018 Сиёсат
346 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий маратабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг асосий музокаралари эртага Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар