Миср коронавирусга қарши курашиш учун Африканинг 30 та давлатига гуманитар ёрдам юборди

22:47 07 Сентябр 2020 Дунё
224 0

Миср президенти Абдул Фаттоҳ Ал-Сиси Африканинг 30 давлатига коронавирус билан курашда фойдаланиш учун 4 миллион АҚШ доллари қийматидаги гуманитар ёрдам юборишни буюрди. Бу ҳақда Миср Вазирлар Маҳкамаси хабар берган.

Бу Мисрнинг Африкада COVID-19 га қарши курашиш учун тузилган фондга бераётган моддий кўмакларидан бири ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасидагиларнинг айтишича, ушбу ёрдамнинг биринчи қисми аллақачон 10 та давлатга жўнатилиб бўлинди. Айни пайтда қолган 20 та мамлакатга тиббий ёрдамни етказиб бериш ишлари охирига етказилмоқда.

Миср Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Соҳа Генди ёрдамни қабул қилиб олаётган бир неча мамлакатларнинг элчиларини Қоҳира халқаро аэропортида кутиб олган. Ушбу ёрдам режасига кўра, ҳар бир давлатга 1.5 тонна миқдоридаги тиббий жиҳозлар етказиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?