Миржалол Қосимов: “Ўзбекистон чемпионатида VAR тизимини татбиқ этишга ҳали эрта”

12:03 12 Август 2019 Жамият
88 0

Олмалиқнинг “ОКМК” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов нима учун Ўзбекистон чемпионатида VAR тизимини қўллашга ҳали эрта эканлигини айтди. Шунингдек, у мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ишига баҳо берди. У бу ҳақда Спутник манбасига интервью берди.

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида  VAR (Video assistant referee), яъни ҳакамнинг видео кўмакчиси тизимини қўллашга ҳали эрта, деб ҳисоблайди “ОКМК” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов

“Майдонлар мос бўлиши керак. Ана ўшанда футбол умуман бошқача бўлади”, - деди Қосимов. – Айтганларидек, step by step: қадамма-қадам олдинга қараб ривожланамиз”.

Шунингдек, у миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер иши ҳақида ҳам бир неча оғиз фикр билдирди. Шу билан бирга, у бир тарафдан туриб бировнинг ҳаракатига изоҳ бериш осонлиги, шунинг учун буни ёқтирмаслигини таъкидлади.

“Купер профессионал, бироқ Осиё Кубогида омади келмади, - деди у. Жаҳон футболида хорижий мураббийларни таклиф қилиш амалиёти тез-тез учраб туради. Лекин бизнинг ҳам ишлаши ва натижа кўрсата олиши мумкин бўлган мутахассисларимиз бор”.

“Пахтакор”нинг собиқ машҳур ҳужумчиси Миржалол Қосимов 2006 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. У дастлаб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мураббийининг ёрдамчиси сифатида, кейин “Бунёдкор” жамоаси мураббийи сифатида муваффақиятли фаолият юритган. 2018 йилнинг декабрь ойида Қосимов “ОКМК” жамоасининг бош мураббийи лавозимига тайинланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019