Мирзачўлда янги шифер корхонаси ишга тушди

11:52 27 Август 2019 Жамият
254 0

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами олидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида йилига 2 миллион 120 минг дона шифер ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги корхона иш бошлади.

-Туманда анча йиллардан буён ишламай турган бинони “ноль” қийматида 40 миллиард сўм инвестиция маблағи киритиш шарти билан ўз балансимизга олдик ва шу ерда янги корхона буёд этдик, - дейди “Next grop story” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Худоёр Мамадалиев. – Ҳозирда Хитой давлатида ишлаб чиқилган ускуналарни олиб келиб, битта линияни ишга туширдик ва 100 нафар туман фуқароларини иш билан таъминладик, йил якунига қадар яна иккита линияни ишга тушириш бўйича маркетинг ишлари олиб борилмоқда.

Корхонада ишлаб чиқариладиган асбест-цементли шифер маҳсулотлари учун хом-ашёларнинг асосий қисми юртимиз вилоятларидан келтирилади. Қурилиш соҳасида асбест-цемент шиферлари асосан томларни ёпишда қўлланилади, чунки у оловга бардошли, сув ўтказмайдиган, шовқин тутувчи, иссиқлик сақловчи, чиримайдиган, электр токини ўтказмаслик хусусиятига эга ва асосийси узоқ муддат фойдаланиш имкони бўлгани учун юртимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган шиферларга халқ орасида харидор жуда кўп топилади ва бозори чаққон маҳсулот ҳисобланади.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019