Миришкорда юксак ғалла хирмони бунёд этилди (Фото)

13:52 18 Июнь 2018 Иқтисодиёт
855 0
Фото: "Халқ сўзи"

Жорий мавсумда ноқулай об-ҳаво кузатилгани, сув танқислиги рўй берганига қарамай, Қашқадарё вилояти Миришкор тумани деҳқонлари ғалладан мўл ҳосил олдилар. Давлатга 48300 тонна ўрнига 50000 тонна зиёд сара дон сотиб, зиммаларидаги шартнома мажбуриятини ортиғи билан адо этдилар.

Туманда бу йил 22845 гектар майдонда ғалланинг “Яксарт”, “Жайхун”, “Таня”, “Андижон-2” каби серҳосил ва эртапишар, энг асосийси, ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган навлари жойлаштирилган эди. 1239 та фермер хўжалиги томонидан ҳар бир агротехника тадбири ўз вақтида, сифатли бажарилгани туфайли мўл ҳосил тўпланди.

Фото: "Халқ сўзи"

Ғалла ўрим-йиғим ишларига Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар асосида пухта тайёргарлик кўрилгани туфайли бошоқлардаги буғдой нест-нобуд қилинмасдан, атиги 17 иш кунида саранжомлаб олинди. Бунда 100 дан зиёд комбайн жалб этилгани, ташув техникалар кучидан отрядларга бўлинган ҳолда фойдаланилгани айни муддао бўлди.

Юксак хирмон бунёд этишда Махтумқули, “Янгиобод”, Р. Ғойибов, “Миришкор”, “Жейнов”, “Помуқ”, “Чандир”, Амир Темур, “Кўҳна Фазли”, “Авазчўл”, “Тожикистон”, “Тошкент”, “Олтин бошоқ” массивларидаги фермер хўжаликлари, айниқса, муносиб ҳисса қўшдилар.

Фото: "Халқ сўзи"

Эътиборли жиҳати, бу йилги оғир табиий-иқлим шароитига қарамасдан кўплаб илғор фермер хўжаликларида гектаридан 55-60 центнерга етказиб, ҳосил олишга муваффақ бўлинди. “Сариқов Жўра Эламонович”, “Хонибоев Азизбек”, “Ҳиммат Жаҳонгиров”, “Авазов Раҳмонқул Шоймардонович”, “Арол”, “Зарипов Бегзод Асқарович”, “Қавс”, “Азимжон”, “Янги йўл”, “Бердиева Мақсуда”, “Раъно Бозоровна”, “Мингешов Ўткир”, “Алибеков Амирхон”, “Зарина Файзуллаева”, “Ёрқин”, “Абдураим ота”, “Амирқулов Бегзод”, “Авазчўл Муроди”, “Ином юрт фахри”, “Адҳам зиё”, “Очил дастурхон”, “Олтин бошоқ сардори”, “Абдишукуров Авазмурод”, “Зафаржон Нормаматович, “Бахтли остона”, “Асилбек Янгибоевич”, “Раҳмонқулова Кибриё” каби фермер хўжаликлари шулар сирасига киради.

Шартномавий мажбурият бажарилган бўлса-да, ҳали далаларда ҳосил мўл. Шу боис тажрибали деҳқонлар, илғор фермерлар билан ўзаро кенгашиб, давлатга яна қўшимча 10000 тонна сара дон етказиб беришга аҳд қилишган.

Яна бир гап, ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгорланиб, такрорий экин экишга тайёрланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019