Мини-футбол бўйича IV Халқаро Хайрия турнири қачон бўлиши маълум қилинди

14:24 20 Август 2019 Спорт
206 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлар пресс-клуби”да Мини-футбол бўйича навбатдаги IV Халқаро Хайрия турнири олдидан матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Халқаро хайрия турнири Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Mehrli qoʻllar” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида ташкил этилди.

Анжуманда таъкидланишича, ушбу хайрия турнири давомида келиб тушган барча маблағлар “Mehrli qoʻllar” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказига йўналтирилади ва юрак хасталигига чалинган болаларни даволашда фойдаланилади.

Аслида спорт ҳам бир байрам. — дейди марказ раҳбари Раъно Шодиева. — Унда инсон бор куч-ғайратини намоён этади ва яна янги қувватга эга бўлади. Бир болага орзуларининг ушалиши, соғайишига кўмак бериш эса бундан-да улуғ иш, десак адашмаймиз. Мақсадимиз, имконияти чекланган болалар ҳамиша юксак эътиборда эканлигини кўрсатиш, уларнинг тақдирида жамиятнинг иштироки, меҳри ва қўллаб-қувватлашини ҳис этишга имкон беришдир.

Тадбир доирасида имконияти чекланган болаларнинг ижодий ишларидан иборат бадиий кўргазма ҳам ташкил этилди. Маълум қилинишича, ушбу бадиий ишларни хайрия турнирида харид қилиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, IV Мини-футбол Халқаро Хайрия турнири жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт комплексида ўтказилади.

Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019