Мингбулоқдаги янги нефть конини Энергетика вазири ва Наманган вилояти ҳокими ўзига хос усулда нишонлади (видео)

14:57 07 Май 2019 Иқтисодиёт
1119 0

Наманган вилоятидаги Мингбулоқ тумани ҳудудида М-15 қудуғини бурғилашдан сўнг олиб борилаётган бирламчи синов ишлари доирасида биринчи нефть оқими олингани хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров янги нефтни юзларига суртиб, ушбу янгиликни нишонлашган. Тарқалган кадрларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодир Сидиқовни ҳам пайқаш мумкин.

Нефтчиларнинг айтишича, бу уларнинг “ўзига хос одати” ҳисобланар экан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019