Миллий гвардия ходими Сирдарёда катта ўғирликни фош этди

12:55 01 Май 2018 Жамият
1738 0
Фото: Миллий гвардияси матбуот хизмати

Куни кеча ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тунги хизматни олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти 86528-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси томонидан қўлида қоп бўлган шубхали шахс тўхтатилган. Унинг шахси аниқлаштирилганда 1990 йилда Бахт шаҳрида туғилган, фуқаро Л. У. эканлиги маълум бўлган. 

Миллий гвардияси матбуот хизмати

У сўров жараёнида Гулистон шаҳар 3-мавзесида жойлашган озиқ-овқат махсулотларини совутиш ва сақлашга ихтисослаштирилган “Грин лайн” МЧЖ биносига деразани бузиш  йўли билан кириб, у ердаги сақланаётган пулларни ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлди. Жиноятчи ушланган заҳотиёқ бу ишидан пушаймонлигини билдирган.

Қопда ҳар хил купюрадаги жами 37 300 200 сўм пул маблағлари мавжудлиги аниқланди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати хабарида.
Мазкур иш бўйича дастлабки суриштирув-тергов ишлари олиб борилаяпти. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар