Миллий .UZ доменида рўйхатдан ўтган сайтлар сони 71 мингдан ошди

16:28 05 Ноябрь 2019 Жамият
104 0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир давлатимиз раҳбарининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига бағишланди.

Мазкур ҳужжатда вазирлик фаолиятининг устувор вазифалари белгилаб берилган. Унга кўра, ўтган давр мобайнида телекоммуникациялар йўналишида оператор ва провайдерлар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича 786,0 минг портли кенг полосали технологияларга асосланган ускуналар ўрнатилди. Эндиликда уларнинг жами сиғими 1,87 млн. портга етди. Шунингдек, 9 000 км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 35,6 минг км.га етказилди.

Мобиль алоқа операторлари томонидан 1 605 та база станциялари ўрнатилди, шундан 132 таси “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ҳудудларга тўғри келади.

Хўжалик юритувчи субьектлар, телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари томонидан 650 дан ортиқ Wi-Fi тармоғи орқали Интернетга уланиш нуқталари ташкил этилди.

Шу билан бирга республикамизда миллий UZ доменида рўйхатдан ўтган фаол доменлар сони 71 мингдан ошди.

Бугунги кунда “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан почта алоқасини янада ривожлантириш мақсадида 10 та янги қўшимча хизмат турлари жорий этилди.

Президентимиз томонларидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-ташаббуси доирасида республика бўйича 18 та IT-тадбиркорлик ва рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019