Миллий Паралимпия ассоциациясига янги раис ўринбосари сайланди

09:48 12 Июнь 2020 Спорт
304 0

Zoom видеоконференция дастури орқали Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, ассоциация раҳбарияти, аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари вакиллари, масъул ходимлар ҳамда мураббийлар иштирок этди, деб хабар берди МОҚ.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев кириш сўзи билан онлайн учрашувни очиб берди. Шундан сўнг, Ассамблеянинг кун тартибига қўйилган асосий масала – Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига раис ўринбосари сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу лавозимга тавсия этилган Моминджанов Шарипджан Фузаилович номзодини бир овоздан маъқуллашди. Шу тариқа Шарипджан Моминджанов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Йиғилишда сўз олган Рустам Шоабдураҳмонов Паралимпия ассоциацияси фаолиятига ижобий баҳо бериб, бундан кейин ҳам белгиланган вазифаларни шундай фаоллик билан бажаришда давом этиш кераклигини таъкидлади. Миллий олимпия қўмитаси президенти, шунингдек, мамлакатимизда паралимпия спортини янада ривожлантириш ва уни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётгани, бу борада қандай таклиф ва мулоҳазалар бўлса, албатта кўриб чиқилишини ҳам алоҳида айтиб ўтди.

Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган Моминджанов Шарипджан Фузаилович ҳақида қисқача:

-1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

-1999 йил Тошкент автомобиль ва йўллари институтини, 2004 йил эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?