Миллий маҳсулотларимиз Германияда намойиш қилинди

14:34 18 Февраль 2019 Жамият
331 0

Германиянинг Берлин шаҳрида “Fruit logistica — 2019” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, қадоқлаш, ташиш ҳамда уларни экспорт ва импорт қилиш соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар намойиш этилган ушбу ярмаркада ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам қатнашишди.

Хусусан, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида “Агролиния Самарқанд” МЧЖ, “Samarqand Garden Plast“ МЧЖ ҚК, “Agro Invest TNA” МЧЖ, “Dekhanabad Asl Anori” МЧЖ , “Комил” ФХ ҳамда “Agro Farovon Zamin” МЧЖ корхоналари ўз маҳсулотларни намойиш қилишди.

— Мазкур кўргазманинг биз, ишлаб чиқарувчилар учун фойдали томонлари жуда кўп, — дейди “Dekhanabad Asl Anori” МЧЖ вакили Исроилжон Неъматов. — Нега деганда, бу ерда, аввало, дунё озиқ-овқат саноатидаги ўзгаришлардан, қўлланилаётган илғор ишланмалардан хабардор бўламиз. Қолаверса, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни сотиш учун харидорлар, ишончли шериклар топишда ҳам унинг аҳамияти юқори.

Хорижий корхоналар вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида учрашувлари ташкиллаштирилди. Ушбу музокаралар натижасида маҳаллий экспортер корхоналар ва Польша республикасининг “Jotagris” ва “VEGRO” корхоналари, Молдованинг “Orlando” ҳамда Голландиянинг “TGS Business & Development Initiatives” корхоналари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 3,6 млн. долларлик экспорт келишувларига эришилди.

Шунингдек, Испаниянинг “Rabita agrotextil”, “Diego Martinez”, Япониянинг “Silky” ва Голландиянинг “Geerlofs” ҳамда Англиянинг “Вekuplast” компаниялари билан Фарғона вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналарни олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019