Миллий кураш Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритилади

17:11 10 Апрель 2019 Спорт
261 0

Шу кунларда Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда халқимизнинг миллий спорт тури кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритилиши маълум қилинди.

Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановнинг айтишича, кураш мусобақаларини 2025 йилги Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига қўшиш имкони бор. Зеро, мазкур ғоя Ислом бирдамлиги спорт федерацияси ва Осиё ўйинлари департаменти раҳбарияти томонидан маъқулланган.

Ўтган қисқа давр ичида миллий курашимиз кўплаб нуфузли спорт мусобақалари дастурига киритилмоқда. Дастлаб 2017 йили Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари, кейинчалик 2018 йил Индонезия мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинларида барчага манзур бўлган миллий спорт туримиз эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинларида ҳам ушбу анъанани давом эттиради.

Яна бир янгилик. Маълумки, Жакартадаги Осиё ўйинларида кураш бўйича 7 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналган эди. Яқинда юртимизга ташриф буюрган Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах ва Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари департаменти директори Хайдар Фармон Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашувидан сўнг кейинги Осиё ўйинларида кураш бўйича 15 та медаллар жамланмаси ўйналиши борасида келишувга эришилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019