Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфдан холи эмаслигини айтди

17:46 16 Сентябр 2019 Жамият
1218 0

Иллюстратив фото

“Агар сизда муқобил вариант бўлса, WhatsApp ёки Telegramʼдан фойдаланманг”, - деди АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдуард Сноуден.

У WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфсиз эмаслигини таъкидлади, деб хабар берди РБК.

Сноуден Франциянинг France Inter радиостанцияси мухбири саволларига жавоб берар экан, Франция президенти Эмманюэль Макрон ходимлари билан алоқа учун Telegramʼдан фойдаланиши, ҳукумат раҳбари Эдуард Филипп эса вазирлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилишини айтиб ўтган.

“Ушбу дастурларнинг исталгани СМС ёки кодлаш тизимига эга бўлмаган телефондан афзал, лекин сиз бош вазир бўлсангиз, мазкур тизимдан фойдаланиш жуда хатарли. Агар ҳукуматда ким бўлса ҳам, WhatsAppʼдан фойдаланса, бу хато”, - дейди у.

МХАнинг собиқ ходимининг сўзларига кўра,  WhatsAppʼнинг эгаси бўлган Facebook компанияси суҳбатлар эшитилмаслигига ишонтирган ҳолда ўз мессенжеридан ҳимоя тизимини “қаватма қават” ечиб оляпти. Зеро, у шифрланганича қолаверади.

“Аммо улар буни миллий хавфсизлик учун қилишга интилишмоқда. Аслида бундай дастурлардан жамият хавфсизлиги йўлида ҳеч қачон фойдаланилмаган, ҳамма иш ҳокимият, таъсир, дунёдаги воқеаларни мазкур тизимларни бошқараётганлар хоҳлаган йўналишга ўзгартиришдадир”, - дейди Сноуден.

Унинг сўзларига кўра, ҳар икки дастурдан кўра Signal ёки Wire мессенжерларидан фойдаланган маъқул.

Telegram асосчиси Павел Дуров эса ўз маҳсулоти маҳфийлиги ва хавфсизлиги боис WhatsAppʼдан устун эканлигини бир неча бор таъкидлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019