Миллий гвардия — миллат манфаатлари ҳимоясида

01:09 14 Январь 2019 Жамият
1397 0

Фото: Ҳасан Пайдоев​​

Мамлакатда тинчлик-осойишталик бўлмаса, ҳеч нарса татимайди. Шундай экан, биз, Ватан посбонлари шу юрт учун, шу халқ учун қанча жон куйдирсак, хавфсизлигини таъминласак, шунча кам.

Сир эмас, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ана шундай шарафли ва масъулиятли ишларда фаол қатнашиб келаётир. Айниқса, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳамкорликда тизимли ташкил қилиняпти. Бунда “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз хонадон” лойиҳалари жорий қилингани ҳам алоҳида аҳамият касб этяпти.

Президентимиз мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида шу ҳақда тўхталди. Жумладан, жамоат хавфсизлиги ва шахсий мулк дахлсизлигини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги билан бир қаторда Миллий гвардия ҳам баб-баравар жавобгар эканлигини таъкидлади.

Фаолиятимиз ҳақида сўз юритадиган бўлсак, ўтган йилнинг июль ойидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари “Хавфсиз пойтахт” концепциясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга киришган эди.

Бугунги кунда пойтахтимиз ҳудуди бўйича жамоат тартибини сақлаш учун Миллий гвардия бўлинмаларидан 700 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб қилинган. Уч сменада туну кун хизмат ташкиллаштирилган. Бу эса маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Жамоат жойлари ва кўчаларда 200 мингдан ортиқ видеокузатув ускуналари ўрнатилган.

Ҳамкор идоралар билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 1100 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Натижада 163 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар, 103 та оғир ва ўта оғир, 20 дан ортиқ бошқа турдаги жиноятлар аниқланди.

Жорий йилда мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш чораларини янги босқичга кўтариш борасида долзарб вазифаларни белгилаб олдик. Хусусан, ҳар бир ҳудуднинг ҳуқуқбузарликка қарши курашда ўз тажрибасини яратиш, соҳага янги инновацион лойиҳаларни татбиқ қилиш ҳам кўзда тутилган.

Энг асосий мақсадимиз эса халқимиз осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш орқали уларнинг ишончини қозониш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг умуман содир этилмаслигига эришишдир. Бунинг учун бор куч ва билимимизни сафарбар этамиз.

 

Ш. ШАКИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019