Миллий гвардия ходими ҳайдовчидан ниқобини тақиб юришини талаб қилиши мумкинми?

18:27 30 Март 2020 Жамият
347 0

архив фото

АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокид брифинг ўтказилди.

Брифингда Севара Ўринбоева “ Ички ишлар ва миллий гвардия ходимларининг хусусий автомобил ҳайдовчисига ниқобини тақиб юришини талаб қилиши қанчалик қонуний?” деган саволга қуйидагича жавоб берди.

Қонуний. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 258-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан, санитария-гигиена қоидаларини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш нормаларини бузганлик) тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?