«Миллиард» «Миллион» билан зиддият келтириб чиқаради». «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Умаров «Миллий арт» жамоасининг номи «Bravo»га ўзгаргани сабаблари ҳақида 

14:49 23 Август 2018 Маданият
1652 0

«Миллион» жамоасининг собиқ, «Браво» кулгу жамоасининг аъзоси Умид Умаров «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.

Foto: instagram

 Интервью давомида Умид Умаров бироз вақт «Миллий арт» номи билан юритилиб, концерт арафасида жамоа номи «Браво» деб ўзгартирилгани сабаблари ҳақида гапириб берди.

Бошида биз «Миллий арт» деган зўр жамоа қиламиз, кучли жамоа бўлади, деб ҳаракат қилганмиз. «Миллий арт» дегани миллий санъат деган маънони англатади, аммо биз ҳали миллий санъат даражасидаги актёр бўлиб етишмадик. Бу нарсани орқасида жуда кўп меҳнат ётганини билиб туриб, «Браво» номига тўхталдик. Мабодо «Миллиард» деган маъноси бўладиган бўлса ҳам, ўзимиз ташкил бўлишида ҳисса қўшган, жипслашган «Миллион» жамоасининг номига «зиддият келтириб чиқаради», деган маънода, енгил, кимгадир масъулият юкламайдиган, яхши нарса кўрсатилганда одамлар «браво деб юборадиган» номни жамоага танлашга қарор қилдик. Келинглар, кўринглар, мазза қилиб, браво деб чиқиб кетинглар.
Умид Умаров, «Браво» жамоаси аъзоси

Маълумот учун, «Браво» жамоасининг илк концерт дастури  11—16 сентябрь кунлари Халқлар дўстлиги санъат саройида бўлиб ўтади.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар