Миллати афғон бўлган Буюк Британиялик шифокор-инвесторлар нега Навоий вилоятини танлашди?

13:52 30 Октябр 2019 Жамият
334 0

Буюк Британияда фаолият юритиб келаётган нуфузли шифокор-инвесторлардан иборат делегация Навоий шаҳридаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар.

Навоий вилояти ҳокимлигида шифокор-инвесторлар билан бўлиб ўтган музокараларда Буюк Британиялик таниқли шифокорлар вилоятда кардиожарроҳлик соҳасида олиб борилаётган дастлабки амалий ишларнинг йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этишди.

- Тўғриси, бизни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Меҳрибон юрак” акцияси қизиқтириб қўйди. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз орқали шу хайрли акцияни кузатиб бордик ва бугунги ташрифимиз ҳамда келишилган шартномага ҳам “Меҳрибон юрак” акцияси туртки бўлди, - дейди шифокорлар гуруҳи раҳбари Воҳид Тайман.

Хорижлик шифокорлардан иборат инвесторлар дастлаб, Навоий шаҳрида жойлашган “VAGUS” тиббиёт хизматлари кўрсатувчи масъулияти чекланган жамияти негизида замонавий кардиохирургия марказини ташкил бўйича келишувни имзоладилар. Ташкил этиладиган марказда илк босқичда катта ёшдаги беморларда мураккаб юрак операциялари амалга оширилади.

-Навоий шаҳрида биринчи босқичда, Буюк Британия услубидаги замонавий шифохона ташкил этиш, қолаверса, тиббиёт марказида умумий тиббий амалиёт, шошилинч тиббий хизмат, умумий кардиология, интервенцион кардиология ҳамда кардиохирургия йўналишлари йўлга қўйилади, - дейди профессор Шер Муҳаммад. - Бундан ташқари барча тиббий муолажалар жараёнларда маҳаллий шифокорлар иштирокини таъминлашга ҳаракат қиламиз ҳамда уларни мунтазам ўқитиш ва малакасини ошириб боришни ҳам кўзда тутилган.

Инвестор-шифокорларнинг ушбу лойиҳалари кардио-тиббий хизмат бозорида сифат ошиши, нархлар тушишига олиб келиши шубҳасиз. Қолаверса, уларнинг она Ватани фуқаролари афғонларга ҳам мураккаб юрак операциялари орқали тиббий хизмат кўрсатиш ниятида эканлиги вилоятда тиббий туризм ташкил этилишига туртки беради.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019