Микроқарз бериш нормаси мустаҳкамланмоқда

10:44 12 Сентябр 2018 Жамият
399 0
Иллюстратив фото

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан “Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорлик ривожлантирилишига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди. 

Унда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига банклар томонидан микроқарз бериш нормасини мустаҳкамловчи қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, “Микромолиялаш тўғрисида”ги ва “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар янги норма билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддаси янги қоидалар билан тўлдирилмоқда. Шу билан бирга, вакил қилган шахс олдидаги мажбуриятни таъминлаш мақсадида божхона брокерининг декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдорида суғурталаш мажбурияти мустаҳкамланмоқда. Чунки назарда тутилган мажбуриятларнинг йўқлиги божхона брокерлари хизматларидан фойдаланишга қарор қилган иштирокчи декларантлар учун хавф пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қонун юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мунисхон Каримова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар