«Микрокредитбанк» ўқувчи ва талабалар ўртасида танлов эълон қилади

16:09 28 Октябр 2020 Иқтисодиёт
118 0

«Микрокредитбанк» АТБ аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва 31 октябрь — Бутунжаҳон жамғариш куни доирасида ўқувчи ва талабалар ўртасида «Менинг жамғарма сейфим» ҳамда «Менинг уникал (ягона) омонатим» номли ижодий танловларни эълон қилади. Шунингдек, танловда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам қатнашишлари мумкин.

«Менинг жамғарма сейфим» ижодий расмлар танловида 5-13 ёшли болалар иштирок этишлари мумкин. Бунда улар ўзлари пул йиғиб борадиган буюм ва ашёлар расми ёки шунга доир тасаввурларини чизиб, Микрокредитбанк ходимларига жўнатиш лозим.

Ижодий расмлар танловида ғолиб бўлган иштирокчилар қуйидаги эсдалик совғалари билан тақдирланади: 1-ўрин: Планшет Samsung; 2-ўрин: Aқлли соат; 3-ўрин: 3Д ручка

«Менинг уникал (ягона) омонатим» мавзусидаги иншолар танлови (эркин шаклда) эса 9-11-синф ўқувчилари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилади. Иштирокчилар мавзуга доир матнларни компьютерда терилган ҳолда, «Times New Roman» 14 ўлчамли шрифтда 3 варақдан ошмаган ҳажмда юборишлари керак.

Иншолар танловида ғолиб бўлган иштирокчилар қуйидаги эсдалик совғалари билан тақдирланади:  1-ўрин: Планшет Samsung, 2-ўрин: Aқлли соат, 3-ўрин: 3Д ручка

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасидаги танлов (Инстаграм ва/ёки Фейсбук) қатнашчилардан Микрокредитбанк логотипи билан суратга тушиб, расмни #микрокредитбанк, #жамгармақил, #жамгаришкуни2020, #мкбжамгарма ҳештеглари билан белгилашлари талаб этилади. Энг кўп овоз (лайк) йиққан иштирокчилар ғолибликни қўлга киритади.

Ижтимоий тармоқда ғолиб бўлган иштирокчилар қуйидаги эсдалик совғалари билан тақдирланади: 1-ўрин: Ноутбук, 2-ўрин: Ipad, 3-ўрин: Телевизор

Иштирокчиларнинг ижодий ишлари 2020 йилнинг 30-октябрь соат 17:00га қадар +998971309666 (@мкбанк1103) рақамидаги телеграм манзилида қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, ҳар бир иштирокчи манзили ва телефон рақамини кўрсатиши шарт. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги соҳа аккаунт эгалари ҳам алоҳида текширилади.

Танлов ғолиблари жорий йилнинг 31-октябрь куни Микрокредитбанкнинг mkb.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?