“Микрокредитбанк” — халқаро танловда ғолиб бўлди

14:48 20 Май 2020 Иқтисодиёт
164 0

“Микрокредитбанк” АТБ “Global Banking&Finance Avards — 2020” танловининг “Мижозларнинг банк хизматидан қониқиш ва мамнунлиги” номинациясида ғолиб бўлди. Ушбу эътироф биз учун ривожланишимиз ва сизлар учун янада яхшиланишига катта ёрдам беради, албатта.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу йил Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ ташкилот ва молиявий институтлари “Global Banking&Finance Avards — 2020” танловининг турли номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.

“Global Banking&Finance Review” — бу онлайн ва босма журналларнинг етакчи нашрларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу журнал дунёнинг 200 мамлакатида ўқилади.

Банк ахборот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?