“Микрокредитбанк” АТБ ва Венгриянинг “Эксимбанк”и ўртасида битим имзоланди

15:25 18 Март 2020 Жамият
97 0

Пойтахтимизда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматолараро комиссиясининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш доирасида “Микрокредитбанк” АТБ ва Венгриянинг Экспорт-импорт банки (“Эксимбанк”и) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Ушбу битим 10 йилгача бўлган муддатда 10 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини жалб қилишни кўзда тутган бўлиб, кичиква ўрта бизнес субъектларини молиялаштириш ва банк моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида техник ускуналар харид қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришни ўз ичига олади.

Маълумот учун: “Эксимбанк” Венгриянинг кредит ва импорт соҳасидаги етакчи молиявий ташкилотларидан бири бўлиб, венгриялик экспорт қилувчилар фаолиятини самарали молиялаштиради, кафолат ва суғурталар бериш орқали хизмат кўрсатади.

Банк ахборот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019