Микроэлементлар етишмаслиги интеллектуал ривожланишга таъсир қилади

14:05 03 Октябр 2020 Жамият
2050 0

Тўғри овқатланиш организмнинг нормал ўсиши ва ривожланиши, инсоннинг ишчанлик қобилиятига кескин таъсир қилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари мажмуида миллионлаб моддалар таркиб топган. Моддаларнинг ҳар бири инсон саломатлиги учун муҳим биологик фаолликка эга.

Бироқ барчага маълумки, бугунги кунга келиб овқатланиш тартиби бузилган ва кўпчилик тайёр ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни афзал кўрмоқда. Бу эса ўз ўрнида инсон организми учун керакли моддаларнинг етишмовчилигига сабаб бўлмоқда.

Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида биологик фаол қўшимчалар истеъмоли оммалашмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, биологик фаол қӯшимчалар дори воситалари эмас, балки ўсимлик, ҳайвонот ёки минерал хом ашёдан олинадиган табиий ёки табиий моддалар билан бир хил бўлган биологик фаол моддалардир.

Биологик фаол моддалар, умуман олганда етарли даражада микроэлементларни истеъмол қилиш учун овқатланиш хилма-хил бўлиши лозим.

“Чақалоқлар, ёш болалар, ўспиринлар, туғиш ёшидаги аёллар ва ҳомиладор аёллар витаминлар ва минералларга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши туфайли микроэлементлар етишмовчилигига жуда сезгир бўлиб қолишади. ... Бола ҳаётининг дастлабки 1000 куни давомидаги яхши озиқланмаслиги касаллик ва ўлим хавфини оширади ҳамда ақлий ва жисмоний ўсишни тўлиқ генетик салоҳиятдан паст даражагача чеклайди...

Бу ҳолат инсоннинг бутун ҳаёти давомида унга таъсир қилиши ва ушбу таъсир бир неча авлодларгача тарқалиши мумкин”, дейди Нодира Зокирова, (педиатр).

Биз шунингдек, микроэлементларнинг етишмаслиги туфайли юзага келадиган баъзи хасталикларни ўргандик.

Таҳлилларга кўра, камқонлик Ўзбекистондаги болаларнинг 15 фоизида учрайди. Ачинарлиси шундаки, икки ёшгача бўлган ҳар тўрттадан бир болада камқонлик аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг 75 фоизи темир моддасининг етишмаслиги билан боғлиқ.

Ўсмир қизларда темир моддасининг танқислиги даражаси деярли 50 фоизни ташкил этди, шунингдек, Ўзбекистонда репродуктив ёшдаги аёллар кучли яширин очликдан азият чекиши аниқланди. Ҳомиладор бўлмаган ҳар беш аёлдан биттасида камқонлик, ҳар бештадан бирида эса В12 витамини етишмовчилиги мавжуд.

Бу шуни англатадики, аёлларнинг тахминан ярми ўз ҳомиладорлигини янги туғилган чақалоқда асаб найчалари нуқсони билан туғилиш эҳтимоли юқори бўлган вақтда бошлайди.

БМТнинг маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 33 фоиздан зиёди (2,5 млрд) энг асосий микроэлемент (Ca, J, Mg,..), витаминлар, сув ва кислород етишмаслигидан (яширин очлик) интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда.

“Ақлли тиббиётни асосий вазифаси оилаларни ўртача умрини узайтириш ва наслини сифатини яхшилаб, мия қобилиятини ҳар кун ривожлантириш омилларини (12 та) таҳлил қилиш. Бунинг учун АҚШ, Япония ва ЕИ тажрибасидан келиб чиқиб, йўл харитаси тузиб, ҳар бир инсонга индивидуал соғлом турмуш таъзирини ва биологик фаол қўшимчалар тавсия этиш зарур”, дейди Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги, иқтисод фанлари доктори, профессор Саидахрор Ғуломов.

Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистонда ҳам эндиликда биологик фаол моддалар савдоси кенг ривожланиши лозим

Бу борада ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган “BEVERLee Club” компанияси фаолиятини ўргандик. Маълумки компания маҳсулотларини 150 га яқин касалликларни олдини олишга ёрдам берадиган биологик фаол қўшимчалардан иборат деб харидорларга тақдим этмоқда. Қайд этилишича, препарат юқори сифатли денгиз минералларидан таркиб топган соғломлаштириш ва гўзаллик воситаларидир.

Маълум қилинишича, компания шу кунга қадар 26 минггга яқин аҳолини иш билан банд қилмоқда. 

“Компаниямиз қонуний фаолият олиб боради. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган биологик фаол қўшимчаларни олиб киришга оид рухсатномамиз бор. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ўз фаолиятини олиб боради ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида рўйхатда туради ва қонунда белгиланган тартибда солиқ ва божхона тўловларини тўлайди, 2019 йили якунлари бўйича қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси бюджетига жами қарийб 3 млрд сўм солиқ тўловларини тўлаган; 2020 йилнинг биринчи ярим йилида, пандемия бўлишига қарамасдан, 3,5 млрд сўм солиқ ва божхона тўловларини амалга оширган», дейди МЧЖ таъсисчиси Шоҳжаҳон Шердилов.

Аҳоли орасида ушбу компания маҳсулотлари Японияда ишлаб чиқарилишига қарамай, Япониянинг ўзидан топиб бўлмаслиги ҳақида турли фикрлар билдирилгани боис уларга аниқлик киритмоқчи бўлдик.

Шоҳжаҳон Шердиловнинг айтишича, Япониядан бу маҳсулотни топса бўлади.

“Бу компаниянинг 2 мингдан ортиқ маҳсулотлари бор. Компания билан биз шу 5 турдаги маҳсулотга 49 йилга шартнома қилганмиз. Бу маҳсулотлар 49 йил давомида “BEVERLee Club” номидан ишлаб чиқарилади, шунчаки завод Японияда”, дейди Шердилов.

Савол туғилади, бу маҳсулотлардан истеъмол қилиб, натижасини сезганлар борми? Худди шу саволга жавоб олиш учун бир неча кишига мурожаат қилдик. Улардан бири ўзи истеъмол қилмагани, бироқ аммасига ижобий таъсир қилганини айтиб берди.

“Ўзим сотиб олганим йўқ, сабаби бироз қиммат экан. Лекин аммам сероз бўлиб ётгандилар. Болалари умидини узганди, оғирлашиб қолгандилар. Ойимлар шу доридан олиб борибдилар. Яқинда гаплашсам “амманг тикиш қиляпти”, дедилар. Аммамни тузалиб кетишларига бу дориларни қанчалик алоқаси бор аниқ билмаймиз. Лекин сабабчи бўлди. Ҳозир ойимлар ҳам шу доридан олиб, ичишяпти”, деди бухоролик аёл.

Ушбу компания маҳсулотларини ўрганар эканмиз, «Корал кальций» маҳсулоти Япониянинг энг жанубий нуқтаси - Окинава денгизидаги маржон қоялардан ишлаб чиқарилади. Бошқа кальций турларига қараганда юқори сингдириш қобилиятига эга, магнийни ўз ичига олган 60 га яқин денгиз минераллари мавжуд.

Бу эса ўз ўрнида бир инсон кун давомида истеъмол қилиши лозим бўлган деярли барча биологик фаол моддалар йиғиндиси демакдир. Бу каби моддаларни барча овқатга қўшимча равишта, ҳар куни истеъмоол қилиши лозим.

(Ҳамкорлик асосида тайёрланди)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?