Жорий йилда Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш учун 6,5 минг киши кўчиб кетди

15:37 10 Июль 2018 Жамият
745 0
Фото: Вечёрка

2018 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда миграция салдоси минус 5,3 минг киши бўлди. Яъни кўчиб кетганлар сони, кўчиб келганлар сонидан шунча миқдорда кўпроқни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ярим йиллик ҳисоботида қайд қилинган.

Қайд қилинишича, бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврида минус 9,6 минг киши бўлган. Умуман, республика бўйича кўчиб келганлар сони 83,3 минг кишини (82,0 минг киши республика ҳудудларидан, 1,3 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 88,6 минг кишини (82,0 минг киши республика ҳудудларига, 6,6 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.

Миграция салдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 2,6 минг киши), Қашқадарё вилоятида (минус 2,1 минг киши), Қорақалпоғистон Республикасида (минус 1,7 минг киши) қайд этилди.

2018 йил январь-июнь ойларида хорижий мамлакатлардан доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига кўчиб келганлар сони 1292 кишидан иборат бўлган бўлса, доимий яшаш учун Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 6568 кишини ташкил этган.

Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

Ўзбекистонга доимий яшаш учун келганларнинг 31,6 фоизи Қозоғистон, 30,3 фоизи Тожикистон, 25,2 фоизи Россия, 2,8 фоизи Туркманистон ва 2,4 фоизи Қирғизистон ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистондан доимий яшаш учун кўчиб кетган 6568 кишининг 46,9 фоизи Россия, 46,2 фоизи Қозоғистон, 1,1 фоизи АҚШ, 0,7 фоизи Тожикистон ва 1 фоизи Исроилга кўчишган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019