МИБ Самарқандда фуқарога асоссиз қарз ёзгани маълум бўлди

13:51 25 Март 2019 Жамият
886 0

Иллюстратив фото

Пастдарғом туманининг “Балхиён” маҳалласида яшовчи Шерали Мирзаев газ тўловларини ўз вақтида тўлаб боришига қарамасдан, унинг номида шунча миқдордаги қарздорлик пайдо бўлди.

“Онам Каримова София туман МИБга ариза билан мурожаат қилгандан сўнг, ариза ўрганилиб, 2018 йилнинг 3 февраль куни хонадонимизнинг табиий газдан қарздорлиги йўқлиги ҳақида хат олдик ” дейди мурожаатида фуқаро.

2019 йилда ҳам Мирзаевлар томонидан газ учун тўловлар мунтазам тўлаб борилган ва барча тўлов квитанциялари сақлаб қўйилган. Жорий йилнинг 8 феврал куни эса, уй эгалари уйда бўлмаган пайтда туман МИБ ходимлари томонидан хонадоннинг газдан 3 316 000 сўм қарзи бор деб далолатнома тузилган, ҳисоблагич тамғаланиб, газ тармоқдан узиб кетилган.

Мирзаев бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилишини сўраб, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмасига ёзма мурожаат қилди. Мурожаат тегишлилиги бўйича, Пастдарғом туман жамияти мутасаддилари томонидан мутахассис ва аризачи иштирокида ўрганиб чиқилди. Хонадонда ўтказилган қайта хатлов натижасида, газ ҳисоблагич кўрсаткичи ва квитанциялар ўрганилиб, Мирзаев қарздор эмас, аксинча ҳақдор эканлиги маълум бўлди.

3 316 000 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019