МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирди

15:06 18 Февраль 2019 Жамият
507 0

Иллюстратив фото

Мажбурий ижро бюроси ходимлари энергия ресурслари ва ичимлик сув тўловини амалга оширишда намунали истеъмолчилардан ҳисобланган Косонсой туманининг Ҳуррият маҳалласидаги Саидметовлар хонадон Наманган вилоят бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаларни тақдим қилишди.

- Биз тўловларни ойнинг ўнинчи санасига қадар амалга оширишни одат қилганмиз, - дейди намунали истеъмолчи Баҳромжон Саидметов. - Кундалик турмушимизда энг зарур бу неъматлардан тежаб тергаб фойдаланиш, сарф қилинган ресурслар учун ҳақни вақтида тўлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Оиламизга кўрсатилган рағбат эса, барча маҳалладошларимиз учун ибрат бўлади, албатта.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари эндиликда ҳар ойда амалга оширишни режалаштирган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019