МИБ йиллар давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган истеъмолчиларни фош этди

10:43 03 Декабрь 2018 Жамият
404 0

Фото: МИБ

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан Қўқон шаҳри, Сохибзода Ҳазрат кўчаси яшовчи Ҳамидов Рустам Якубович хонадонида электр фойдаланишнинг қонунийлиги ўрганилганда, истеъмолчи шаҳар Электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланганди.

Бу билан фуқаро Р. Ҳамидов ўзининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида Электр таъминоти корхонасига жами 23 млн. 150,4 минг сўм миқдорида зарар келтирган. Шу боис истеъмолчи ва тегишли тартибда электр тармоғидан узилган.

Шунингдек, Қўқон шаҳри, Ҳожиробод кўчаси, 10-уйда яшовчи Мадалиева Ёқутхон Абдуманноновна мутлақо ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, жами 22 млн. 649,3 минг сўмлик электрни “ўғирлаган”.

Қўқон шаҳри, Ровот кўчаси, 24-уйда жойлашган “Фаровон Қўқон Сервис” МЧЖда электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги ўрганилганда, МЧЖ раҳбари Акрамов Умар Юнусович электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб (перемычка) ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда электр тармоғидан узилган.

Оқибатда фуқаро У. Акрамов давлат манфаатига жами 43 млн. 844,3 минг сўм миқдорда зарар келтиргани аниқланган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан маълум қилинишича, суриштирув давомида ҳуқуқбузарлар томонидан давлат манфаатларига етказилган зарарлар тўлиқ ундирилиши таъминланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019