МИБ энергия ресурсларидан қарзи бўлган кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда

09:10 29 Октябр 2019 Жамият
158 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда МИБ ходимлари ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Бундай фикрлар аслида муассаса ташкил топгандан буён давом этиб келмоқда. Негаки айрим фуқароларимизга ҳисоби йўқ деб ўйланган электр, газ ва сувнинг тўлови мажбурий эканини айнан шу идора эгалари эслатиб қўйди. Жавоб ҳам турлича бўлди. МИБ ходимларининг ҳаммага бирдек тўлаш шарт, деган қоидасига одамларнинг ўрганиши қийин бўлди. 

Аслида МИБ фаолиятини тартибга солиб турувчи меъёрий ҳужжатларда кам таъминланган оилалар ёки маълум тоифадаги гуруҳлар учун имтиёз ёки алоҳида тартиб белгиланмаган. Шунга қарамай, МИБ ходимлари энергия ресурсларидан қарзи бўлган кам таъминланганларни йўқлаб қолишди. Хўш нега?

— Қарзи мавжуд кам таъминланган оилалар ҳақида биз маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда иш олиб олиб бордик, — дейди Тошкент шаҳар МИБ бошқармаси катта инспектори М. Амонова. — Маҳалла фаоллари, ўз навбатида, маҳаллалардаги ҳомийликни истаётган фуқароларга қарздор кам таъминланганлар ҳақида маълумот беришди. Натижада саховатпеша фуқароларимиз ёлғиз қария, кўп фарзандли оила ва эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал тўловларини тўлаб беришмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими ҳам савоб ишларга қўл урди. Мазкур туманнинг Тикланиш кўчасидаги уйлардан бирида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила яшайди. Хонадон сувоқ ғиштлар билан кўтарилган. Табиий газ хонадонга шланкалар орқали олиб кирилган. Бу, албатта, хавфсизлик томонидан умуман талабга жавоб бермайди. МИБ давлат инспектори С. Ғаниев хонадонма-хонадон юриб кўрикдан ўтказаётган пайтида бунга гувоҳ бўлди ва уй эгаларининг ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини билиб, ҳам ёрдам, ҳам савоб қилиш мақсадида бир саховатпеша инсонга ҳолатни атрофлича тушунтиради. Ҳомий кўмагида шланкалар ўрнига хонадонга газ олиб кирувчи хавфсиз трубаларни улаш, йиллар давомида газ ҳисоблагичи бўлмаган хонадонда газ ҳисоблагич туман газ ходимлари томонидан ўрнатилиш арафасида, деб ёзади МИБ матбуот хизмати.

Биз ҳуқуқимизни яхши биламизу, аммо баъзан мажбуриятларимизни унутиб қўямиз. Аслида қарзи йўқ хонадон бу ходимларни ойлаб кўрмаслиги ҳам мумкин...


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019