МИБ “Caravan Group”га тегишли ресторанларнинг аукционга қўйилишини изоҳлади

16:47 30 Май 2019 Жамият
564 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси расмий ахбороти: Ижтимоий тармоқларда “Caravan Group” МЧЖ ресторанлари билан боғлиқ вазият борасида тарқалган маълумот юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг (20.11.2018, 16.01.2019, 28.01.2019 ва 05.03.2019) қарорларига асосан қарздор “Kreative Studio Caravan” MChJ, “Protekt Konsalt” MChJ, “Caravan Group” MChJ va “Karavan Art” МЧЖлардан АТ “Асакабанк” фойдасига жами 15,5 млрд. сўм, АТБ “Капитал банк” фойдасига 3,7 млрд. сўм ва давлат фойдасига 77,2 млн. сўм ундириш, кредит қарздорлиги бўйича ундирувни жами баҳоси 21,6 млрд. сўмга тенг гаровда бўлган: Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси 253-уй, Яккасарой тумани А.Қаххор кўчаси 25-уй, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент мавзеси ҳамда Хўжакент ҚФЙ ҳудудида жойлашган бино-иншоотларга қаратиш белгиланган.

Ижро ҳужжатлари бўйича тегишли тартибда ижро ишлари қўзғатилиб, қарздор корхоналарга ижро ҳужжати талабларини бажариш учун 15 кунгача бўлган ихтиёрий муддатлар белгиланган ва қарор нусхалари тегишли тартибда корхона раҳбарларига топширилиб, улар хабардор қилинган. Шунингдек, ижро ҳаракатлари ҳақида шахсан Тимур Мусинга ҳам МИБ ходимлари томонидан тушунтириш берилган.

Қарздорлар томонидан ижро ҳужжатлари талаблари ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Қарздор корхона раҳбарининг Бюро ходимлари ҳаракатларига эътироз билдириши ўринсиз. Мажбурий ижро Бюроси мазкур қарздор корхонага нисбатан ижро ҳаракатларини фақатгина суд қарори ижросини қатъий таъминлаш доирасида амалга оширмоқда.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Яккасарой тумани А.Қаххор кўчаси 25-уй (Chelsea ARMS, баҳоси 4 млрд. сўм) ҳамда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент мавзесида жойлашган (Cinaraʼs, 6 млрд. сўм) бино иншоотлар хатланиб, қарздор корхона раҳбарларига тегишли тартибда хабарнома юборилган ҳолда 14.05.2019 йилда электрон онлайн-ауктсион савдоларига чиқарилган. Ушбу кўчмас мулкларнинг аукцион савдолари жорий йилнинг 13 ва 14 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019