МИБ 232 минг ортиқча тўлаб қўйган фуқарога салкам 7,5 млн сўм қарз ёзди

10:23 05 Октябр 2018 Жамият
7938 0

Самарқанд вилояти Пайариқ туманининг “Гулзор” МФЙда яшовчи М.Жўрақуловага Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари электр энергиясидан 7 397 564,90 (етти миллион уч юз тўқсон етти минг сўмдан зиёдроқ) сўм қарздор эканини айтишганда ва бу қарз зудлик билан тўланмаса, чора кўрилиши ҳақида огоҳлантиришганда, дастлаб нима қилишини билмай қолди, деб ёзади ЎзА.

Манбанинг ёзишича, шундан сўнг Жўрақулова яқинларининг маслаҳати билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат вилоят ҳудудий бирлашмасининг Пайариқ туман жамияти мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди. Қайта хатлов ўтказилганда, Пайариқ туман ЭТКА базаси бўйича, ушбу хонадонда қарздорлик мавжуд эмаслиги, аксинча 232 751 (икки юз ўттиз икки мингдан зиёд) сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланди.

Юкланган қарздорлик бекор қилиниб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар