Меъёридан кам ёки кўп ухлаш ақли заифликка олиб келиши аниқланди

12:29 08 Июнь 2018 Lifestyle
664 0

Япониялик олимлар жуда кам ва жуда кўп ухлаш деменция, яъни ақли заифлик ривожланиши ва 60 ёшдан катта бўлган инсонларда ўлим хавфини ошишига олиб келишини аниқлашди.

Бу ҳақидаги изланиш натижалари Journal of the American Geriatrics Society илмий журналида эълон қилинди.

Тадқиқотда 1517 киши иштирок этди. Улар ўн йил давомида кузатиб борилди. Ўтган даврда кўнгиллиларнинг 294 нафарида ақли заифлик ривожланди, 282 нафари вафот этди.

Деменцияга йўлиқиш ва ҳаётдан кўз юмиш кўрсаткичлари бир кеча кундузда беш соатдан кам ёки ўн соатдан кўп ухлайдиганларда уйқу учун 5-9 соат ажратадиганларга нисбатан юқори эканлиги маълум бўлди.

Бироқ айрим кекса инсонлардаги жисмоний фаоллик уйқу гигиенасига риоя этмасликдан келиб чиқадиган касалликларга дучор бўлиш хавфини пасайтирар экан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар