“Меценатлик тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

15:03 17 Октябр 2019 Жамият
169 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 23-ялпи мажлисида маъқулланган “Меценатлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди ва кучга кирди.

Қонун меценатлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонунийлик, ихтиёрийлик, инсонпарварлик ва ҳисоботларнинг ишончлилиги меценатлик фаолиятининг асосий принциплари ҳисобланади.

Қонунга кўра, меценат — меценатлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари меценатлар бўлиши мумкин. Улар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик ҳамда бу фаолиятнинг мақсадларини эркин танлаш асосида монеликсиз амалга оширишга ҳақлидир.

Меценатлик фаолияти дейилганда, маданият ва санъатни, шунингдек, мазкур соҳадаги илм-фанни, таълимни, маърифатни ривожлантиришга ҳомийлик қилиш тушунилади.

Меценатлик кўмаги — ҳомийлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида бериладиган мол-мулк, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларидан иборат.

Мазкур фаолият мамлакатимиздаги маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳаларга йўналтирилган давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни, лойиҳаларни рўёбга чиқаришда иштирок этиш, маданият ва санъат соҳасидаги касбий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, маданий мерос объектларини сақлаш мақсадларида амалга оширилади.

Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган меценатлик кўмагини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади. Улар меценатлик кўмагини кўрсатиш факти ва унинг мақсадлари тўғрисидаги ахборотни жамоатчилик эътиборига етказиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот ресурслари орқали етказиш ҳуқуқига эга. Ушбу ахборот фақат меценатнинг розилиги билан тарқатилиши мумкин.

Шунингдек, Қонунга кўра давлат меценатлик фаолиятини меценатларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш, меценатларни давлат мукофотлари ёки бошқа мукофотлар билан тақдирлаш, меценатларнинг номларини абадийлаштириш орқали қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги меценатлик фаолиятини ахборот ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меценатлик фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш мақсадида меценатлик фаолияти субъектларига услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилишини таъминлайди.

Одилжон Маматкаримов,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019