Метан газ нархи бўйича Тошкент шаҳрида аҳвол қандай?

15:33 09 Январь 2019 Иқтисодиёт
734 0

Архив фото

Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва ЎзАнинг жойлардаги вакиллари биргаликда ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида метан газни нархини ўрганмоқда.

Ҳозирга қадар Навоий, Наманган, Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятларида автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларида 1 куб газнинг сотилиш нархи тўғрисида маълумотлар билан танишдингиз.

Гуруҳ аъзолари айни вақтда Тошкент шаҳридаги нарх-навони ўрганишмоқда.

Учтепа туманидаги “NAC Absolute“, “Power Avto Gas“, “Буюк Борий Валий“ – 2200, Юнусобод туманидаги “NAC Absolute“, “Алекс Плюс Бизнес“, “Юнус-Абад Метан Сервис“, Мирзо Улуғбек туманидаги “Capital Gas Plyus“, “Qibray metan“, Cергели туманидаги “Ўзгариш газ транс 2“, “Автоёқилғи савдо“, “RAMIRES GAZ SERVISE“, “Прогресс газ петролиум“, “Намтош Метангаз“, “Ташкентский трубный завод“, “Спецкомплектторг“, “Гўшт сут таъминот“, Дельта Бизнес“, Бектемир туманидаги “Голд Газ Сервис“, BEKTEMIR-METAN“, Олмазор туманидаги “Avaton Gaz Avto“, “Чашка сервис“, Ҳамза туманидаги “Интер Мобил газ“, Чилонзор туманидаги “Gaz Invest Project“, Шайхонтоҳур туманидаги “Marhamkorbek“, Яшнобод туманидаги “Газ тўлдириш сервис“, Яккасарой туманидаги “Турон тўёна“ каби автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шохобчаларида газнинг бир куби 2 минг 200 сўмдан сотилмоқда.

Гуруҳ аъзолари фақатгина Миробод туманидаги “Миробод метан“да нархлар 2 минг 100 сўм эканини аниқлади.

Навбатдаги рейдимиз Жиззах вилоятидаги газ қуйиш шохобчалари мисолида давом этади.

Унда вилоятдаги қайси шохобчаларда нархлар ўзбошимчалик билан кўтарилганини аниқлаштирамиз.

Эслатиб ўтамиз, ўзбошимчалик билан нархларни оширган газ қуйиш шохобчаларига Молия вазирлигига санкция қўллаши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019