Мессининг собиқ жамоадоши унга 70 ёшгача футбол ўйнашни тавсия этди

20:32 12 Июнь 2020 Спорт
371 0

Камерун миллий терма жамоаси ҳамда «Реал Мадрид», «Барселона», «Интер», «Челси» каби машҳур клубларнинг собиқ аъзоси Самуэл Это Испаниянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессига фаолиятини 70 ёшига давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда "Marca" нашри ёзмоқда.

«Ҳозир 32 ёшга тўлган Мессининг ўйинидан мухлислар иложи борича кўпроқ завқланиши керак. Лео — дунёдаги ва футбол тарихидаги энг яхши футболчи. Месси бизни иложи борича узоқроқ хурсанд қилиш учун 70 ёшга тўлгунча ўйнаши керак» — дейди Это.

Самуэл Это 2004 — 2009 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?