Месси яна «Барселона» машғулотларига қайтди

00:03 08 Сентябр 2020 Спорт
313 0

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ниҳоят, душанба куни Каталония жамоаси ихтиёрига қайтиб келди, деб ёзмоқда RAC1.

Манбанинг хабар беришича, таътилдан кейин Лионель Месси Рональд Куман қўл остидаги илк машғулотга ҳаммадан аввал биринчи бўлиб етиб келган. У якшанба куни уйида коронавирусга тест топширган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона»дан кетишини эълон қилгач, клуб футболчи учун 700 миллион товон пули талаб қилганди. Охир-оқибат клуби билан судлашишни истамаган Месси бошқа жамоаларнинг қизиқишига қарамай, яна бир мавсум Каталонияда қолишини эълон қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?